Линклар

БМТ Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим рол ўйнашини билдирди.

БМТ Атроф-муҳит дастури эълон қилган ҳисоботга кўра, Амударёнинг юқори қисмида катта гидроиншоот қуриш лойиҳаси ва дарёнинг қуйи қисмида сувга бўлган талабнинг ошиши, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги келишмовчиликка сабаб бўлмоқда.

Ҳужжатда Амударё суви камайгани натижасида дарё қуйиладиган Орол денгизи сатҳининг 26 метрга пасайиб кетгани ва сув қирғоқдан юзлаб километр узоқлашиб кетгани билдирилган.

БМТ ҳисоботига кўра, дарё бўйида кончилик, энергетика соҳаларининг ривожлангани, шунингдек, ҳавонинг чанг ва туз билан ифлослангани Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳоли саломатлигига асосий таҳдидга айланган.
XS
SM
MD
LG