Линклар

logo-print
Покистон хавфсизлик хизмати расмийлари АҚШнинг пилотсиз учқичлари мамлакат шимол-ғарбида амалга оширган ҳужум оқибатида жанггари эканликда гумон қилинган 45 киши ўлдирилганини билдирди.

Маълумотларга кўра, Шимолий Вазиристон вилоятида душанба куни тунда бошланган ҳужумда жанггариларга тегишли бино ва автомобил нишонга олинган.

Шу каби ҳужумнинг Жанубий Вазиристон вилоятида ҳам амалга оширилгани айтилмоқда.

Покистон расмийларига кўра, АҚШ учқичлари сешанба эрталаб Шимолий Вазиристон вилоятидаги яна бир бинога ҳужум қилган.
XS
SM
MD
LG