Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “Булгария” теплоходи ҳалокатга учрагани муносабати билан Россия Президенти Дмитрий Медведевга таъзия йўллади.

“Кўплаб одам нобуд бўлган “Булгария” туристик теплоходининг фожиали ҳалокати ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Самимий ҳамдардлигимизни қабул қилгайсиз ва нобуд бўлганлар оила аъзолари ва яқинларига таъзиямизни етказишингизни сўраймиз”, - дейилади Ислом Каримов номидан президент матбуот хизмати эълон қилган баёнотда.

Бортида 208 йўловчи бўлган кема 10 июл куни маҳаллий вақт билан соат 13:58да Татаристоннинг Сюкеево аҳоли пункти яқинида сувга чўкиб кетди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, йўловчилардан 80 нафари қутқариб олинган.

Ҳозирда қидирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG