Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов душанба куни Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан телефон орқали сўзлашди.

“Туркменистан золотой век” интернет нашри хабарига кўра, Каримов яқинда Ободон шаҳрида рўй берган фавқулодда воқеа юзасидан Ўзбекистон халқи номидан Бердимуҳаммедовга таъзия изҳор қилган.

Айни пайтда Каримов Бердимуҳаммедовга Ўзбекистон Туркманистонга исталган пайтда зарурий ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини урғулаган.

Таъзия изҳор қилгани, қўллаб-қувватлагани ва ёрдам таклиф қилгани учун Туркманистон раҳбари президент Каримовга миннатдорлик билдирган.

Суҳбат сўнггида Ўзбекистон президенти Ободонда ўлганлар оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган.

Ашхобод расмийлари пойтахтдан 20 километр ғарбда жойлашган Ободон шаҳридаги ҳарбий омборда пайшанба куни рўй берган портлашлар оқибатида 13 фуқаро ва уч ҳарбий нобуд бўлганини билдирган.

Ободондаги портлашлардан кейин президент Бердимуҳаммедов Мудофаа вазири ўринбосарини ишдан олди.

Давлат телевидениеси Бердимуҳаммедов мудофаа вазирини ҳам генерал унвонидан полковник даражасига туширганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG