Линклар

Ўзбекистонга италиялик тадбиркорлар боради


Италия тадбиркорлар делегацияси жорий йил иккинчи ярмида Ўзбекистонга боради.

Ташрифдан мақсад икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан иборат.

Ўзбекистон Савдо саноат палатасига асосланиб CA-News ахборот агентлигининг билдиришича, делегация таркибида Милан шаҳри Савдо палатаси PROMOS ва Италиядаги йирик шаҳарлар савдо палаталарини бирлаштирган Gruppa di Torini ташкилоти вакиллари ҳам бор.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, ўтган йил январ-март ойларида Ўзбекистон-Италия ўртасидаги савдо ҳажми 27 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Жорий йил январ-март ойларида бу кўрсаткич қарийиб 35 фоизга кўпайиб 36,4 миллион долларни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG