Линклар

logo-print

Туркманистонда янги газ ҳавзаси ишга тушди


Петронас ширкатининг Ашхободдаги идораси.

Петронас ширкатининг Ашхободдаги идораси.

Малайзиянинг Петронас миллий нефт ширкати Каспий денгизининг Туркманистон соҳилига яқин қисмида газ қазиб чиқара бошлади.

Газни қайта ишлаш заводининг тантанали ишга туширилиши маросимида сўзлаган Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов мазкур ҳавзада йилига 5 миллиард куб метр газ қазиб чиқарилиши ва кейинги йилларда бу кўрсаткич икки баробарга кўпайишини маълум қилди.

Каспий денгизининг Туркманистонга тегишли қисмида улкан газ заҳиралари мавжуд.

Туркманистон халқаро ширкатларни денгиз тубидаги заҳираларни ўзлаштиришга кўпроқ техникавий инвестиция қилишга даъват қилган.
XS
SM
MD
LG