Линклар

Қозоғистон расмийлари якшанба куни кечқурун Балхаш шаҳарчасидаги қамоқхонадан қочишга уринган маҳбуслардан 16 нафари ўлдирилганини маълум қилди.

Қозоғистон Адлия вазирлиги матбуот котиби Султон Кусетовга кўра, маҳбуслар қамоқхона соқчилари билан содири бўлган отишмада ўлдирилган.

Балхаш Қарағанда шаҳрига яқин жойлашган. Қозоғистон қамоқхоналарида бир неча йилдан бери тартибсизлик юз бериб келмоқда.

Европа Иттифоқи Қозоғистонни мамлакатдаги жазони ўташ муассасаларида маҳбусларнинг инсон ва бошқа ҳуқуқлари бузилаётгани учун танқид қилган.
XS
SM
MD
LG