Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:23

Ҳозирги тест системасидан воз кечиш керак!


Айни кунларда аксар ўзбекистонлик битирувчи ëшлар калласи тест саволлари билан тўла...
Айни кунларда аксар ўзбекистонлик битирувчи ëшлар калласи тест саволлари билан тўла...

Ўзбекистон олийгоҳларида 20 йилдан буëн ишлаëтган мутахассис жорий тест тизими билимсизликни урчитаëтганини айтади.


“Олтиариқда жомеъ масжиди ёпилди”

деб хабар беради, Фарғона вилояти, Олтиариқ туманининг Юрак қишлоғида яшовчилардан бири:

- Мачитларимизни бекитиб ташлади. Шулар тўғрисида гаплашмоқчи
эдим. Бизнинг жума мачитларимизни ëпиб ташлади.

Озодлик: Қаердагини?

- Олтиариқдагини.

Озодлик: Қаерда эди у?

- Ўзимизнинг қишлоқда эди-да. Нима сабаблигини биров билмайди. Маҳалладагиларнинг айтиши бўйича СНБ келиб печатлаб кетибди. Жума куни домламиз ҳам “Мачитимиз бекилди вақтинчаликка. Бошқа мачитда ўқиб турасизлар” деб эълон берди.

Озодлик: Қайси қишлоқда эканлигини айтасизми?

- Юрак қишлоғида.

Озодлик: Катта жомеъ масжидмиди?

- Ҳа, 700-1000га яқин одам ўқийди.

Озодлик: Ҳар жума қанча одам келарди?

- 600-700 одам келарди.

Озодлик: Ундан бошқа жомеъ масжиди узоқми сизларга?

- Ҳа, центрлардада. Беш-олти километр борда. Намозхон болаларни қамашлар бошланди. Кимларнидир текшириб, сўфимизни ҳам, имомимизни ҳам текшириб, шунақа ишлар бўлди. Нима сабабданлигини биров билмайди.

Озодлик: Шу масжидга қатнайдиганлардан бирор киши қамалдими ëки ҳибсга олиндими?

- Текширувлар бўлиб намозхон болаларни текшириб, “Нима қилаяпсан, қаерда турибсан?” деган гаплар бўлди. Биздан беш-олти километр наридаги қишлоқдаги болаларни олиб бориб қамабди¸ деган гаплар бўлаяпти, дейди олтиариқлик суҳбатдош.


“Ҳарбий ногирон нажот излайди”

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи 32 ёшли ҳарбий ногирон Маъмуржон Бердалиев жуда оғир кунга қолгани ҳақида гапирди:

- Мен Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидан Бердалиев Маъмуржонман. Мен отам билан бирга яшайман. Ҳарбий ногиронман. Чегарада ўқ еганман 1999 йили. Ўқ оëғимга теккан. Икки йилми уч йил ногиронлик беришиб, кейин ногиронликдан ўчириб ташлади. Деҳқончилик қилай десам, ўзимнинг ерим йўқ. Ҳозир уйланганман, иккита фарзандим бор. Жуда қийинчилик ўтиб кетди менга. Иш масаласида уч-тўртта жойга учрадим иш қидириб ўзимга. “Ҳарбий ногирон бўлсам, ерим бўлмаса, ишлашим керак, қаерда ишлайман мен?” дедим. Иш йўқ ҳеч қаерда.

Президентимизнинг 1998 йилда 308-қарорига биноан кам таъминланганларга кредит бериши керак. Қарор бор эди кредит. Шу масалада Олтиариқ туманининг Халқ банкига учрашдим. “Менга кредит беринглар. Ҳеч бўлмаса буғдойнинг ўрнига иккинчи ҳосил қилиб гектарни сотаяпти фермерлар. Шу ердан ер олиб деҳқончилик қилиб олай. Сал ўзимни эплай олай” деб мурожаат қилсам, “Лимитимиз тугаган, 308га йўқ, гаров қўясан”. Гаров қўядиган бўлсам, машинам бўладиган бўлса, менга кредитнинг нима кераги бор? Мана бугун шунақа оғир вазиятда турибманки, ҳатто уйдан чиқиб кетадиган аҳволда турибман. Қийинчилик мени жуда қийнаб юборди.

Озодлик: Ҳозир пенсия ҳам йўқда-а?

- Йўқ, пенсия ҳам йўқ. Ҳамма жойга бордим. Ўзбекнинг дардини эшитадиган одамнинг ўзи йўқ. (йиғлаб) Ўзбекнинг дардини темир ҳам эшитмаяпти ҳозир. Нима дейишни, дардингни кимга айтишни билмайсан, дейди кўз ëшларини тўхтата олмаган Олтиариқ туманида яшовчи 32 ёшли ҳарбий ногирон Маъмуржон Бердалиев.


“Божхона иттифоқидан сўнг қозоқлар “ставка”ни оширди”¸

дейди Ўзбекистондан Россияга Қозоғистон орқали юк ташийдиган ҳайдовчи Акмалхон:

- Ўзимиз шофëрмиз. Йўлда юрамиз. Қозоғистонда юришлик жуда ҳам қийинчилик бўлиб кетаяптида. Пул бер, пул бер деган нима кўп-да.

Озодлик: Камазчимисиз?

- Ҳа.

Озодлик: Нима юклар ташийсиз?

- Мева-чева дегандай нарсаларни ташиймиз. Қозоғистон борган сари ставкаларини кўпайтириб, борган сари оғирлашиб бораяпти-да.

Озодлик: Ҳозир Россия билан Қозоғистон ўртасида божхона текшируви йўғ-а?

- Ҳозир ҳам бор экан. Ҳозир ўтдим. Ҳозир ҳам “Қолган службалар кетди. Берадиган пулингни бераверасан” деган мазмунда нима қилишган эди. Мен “Кираверишдаги чегарада бу ëқникини ҳам олиб бўлишди” десам, “Йўқ, барибир бериб кетасан” деб озгина нима қилишдию, лекин ўтдик Худога шукур. Олдингига нисбатан озу, лекин чегаранинг бу ëғида расход бўлмайди¸ деб туриб кўпроқ олиб олишди. Кираверишда Яллама деган постимиз борда. Кенезбаев деган пости бор. 1600 доллардан йиғиштириб олишди. Олдинги йиллари 1000 олишарди. Бу йил 1600-1700га чиқариб юборишибди.

Озодлик: Ҳар бир машинадан шунча олишадими?

- Ҳа. Мисол учун олдинги вақтлари перегруз деб олишарди. Энди ҳозир бизни Ўзбекистонда тарозига қўйиб қўйган. Перегрузсиз чиқсак ҳам шунча берасан деб борган сари кўп нима қилишаяпти. “Сизлар қўшилмадинглар таможенний союзга, ундоқ, бундоқ” дейишади-да. Ўзбекистоннинг нимасини одам ҳисобламай қўйишдида. Шунчалик даражага борганда одам хўрланиб кетарканда. Шу билан шуғулланадиган одам борми йўқми? Жуда ҳам шунақа бир ҳолатдамизда, дейди юк ташийдиган ҳайдовчи Акмалхон.


“Репетиторлик саводсизликка йўл”

дейди Ўзбекистондаги олий ўқув юртларининг бирида ишлайдиган, исми сир тутилишини сўраган навбатдаги суҳбатдош, “Қурултой” эшиттиришининг "Репетитор жаноби олийлари" деб номланган сўнгги сонига муносабат билдирар экан.

- Адашмасам, Абдулазиз Маҳмудов деган Тошкентдан бир акамиз фикрлар айтдилар. “Репетитор билан тайëрланадиган болалар қуруқ ëдловчи бўлади, уларда билим, тафаккур, фикрлаш, ўй бўлмайди” деган гапларни айтдилар. Мен Абдулазиз аканинг фикрларига тўлиқ қўшиламан. Репетиторлик ҳақиқатан талабаларнинг фикрлаш имкониятини йўққа чиқаради. Қуруқ ëдлаш бўлиб қолади. Мана мен 20 йилга яқин олий таълим системасида ишлаëтган бўлсам, жуда кўп талабаларни тайëрлаш процессида ўзим қатнашдим. Болалар 1-2 ой жуда қаттиқ тайëрланади. 2000-3000га яқин саволни ëдлашади-да, ëдлашдан бошқа нарсани билмайди. Бу болаларни илмсизликка олиб келади. Менимча, бу системадан воз кечиш пайти келдиëв, дейди Ўзбекистондаги олий ўқув юртларининг бирида ишлайдиган, исми сир тутилишини сўраган суҳбатдош.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG