Линклар

Мисрда намойишларнинг янги тўлқини бошланди


Минглаб мисрликлар Қоҳирадаги ҳукумат биноси томон юриш қилиб, иқтидордаги ҳарбий кенгаш истеъфосини талаб қилди.

Кеча ҳокимият тепасидаги генераллар Таҳрир майдонидаги беш кунлик норозилик намойишларини тўхтатиш учун амалдаги қонуний воситаларни ишга солишини баён қилган эди.

Намойишчилар 11 февралда ҳокимиятдан кетган президент Ҳусни Муборак ва унинг мулозимларини судга тортиш жараёни пайсалга солинаётганидан норозилик билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG