Линклар

Туркияда террор ҳуружи олди олинди


Туркия Ички ишлар вазирлиги кейинги икки кун ичида террорчи ҳуруж олди олингани ва Ал-Қоидага аъзоликда гумон қилинган 15 киши қўлга олинганини айтмоқда.

Расмий баёнотда айтилишича, душанба куни Анқара яқинида террорчи ҳужумни амалга оширишга шайланаётган бир шахс ҳибсга олинган. “Бир неча қурол ва аслаҳалар ҳамда ташкилотга тегишли ҳужжатлар ҳам қўлга киритилди”, дейилади баёнотда.

Вазирликка кўра, кейинчалик яна 14 киши пойтахт ҳамда шимоли-ғарбдаги Бурса ва Ялова шаҳарларида қўлга олинган.

2003 йилда Истамбулда иккита канисо, Британия консуллиги ва банкка қилинган ҳужумларда Ал-Қоиданинг Туркиядаги ҳалқаси айбланган эди. Ўшанда 60 дан ортиқ одам қурбон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG