Линклар

logo-print

Петронас Туркманистонда газ қазиб ола бошлади


Малайзиянинг Петронас ширкати Каспий денгизининг Туркманистон қисмида табиий газ қазиб ола бошлади.

Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Каспий денгизи тубидан йилига 5 миллиард куб метр қазиб олиниши, кейинчалик эса бу икки баробарга ошишини баён қилди.

Бердимуҳаммедов бу ҳақда Петронас ширкатига қарашли газни қайта ишлаш заводи очилиш маросимида гапирди.

Петронас қазиб олинган газни Туркманистон ҳукуматига сотади. Ашхобод бу газни Россия ва Эронга экспорт қилади.
XS
SM
MD
LG