Линклар

logo-print

Франция ҳам Афғонистондан қўшинларини олиб чиқа бошлайди


Франция 2012 йилнинг охирига қадар Афғонистондаги ҳарбийларидан минг нафарини олиб чиқишини эълон қилди. Бу Афғонистондаги француз қўшинларининг чорагини ташкил қилади.

Франс-пресс агентлигининг хабар қилишича, Франция Президенти Николя Саркози бу ҳақда Кобул яқинидаги Сароби туманида жойлашган ҳарбий базага ташрифи чоғида маълум қилган.

Француз аскарлари 2001 йилдан бери АҚШ ва НАТО етакчилигидаги ҳарбий операцияда иштирок этиб келади.

Шу пайтгача Афғонистонда 64 нафар француз ҳарбийси ўлдирилган, улардан тўққиз нафари жорий йилда нобуд бўлган.

Вашингтон жорий йил охирига қадар АҚШ қўшинларидан 10 минг аскар, келаси йилнинг охиригача эса 23 минг аскар Афғонистондан олиб чиқилишини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG