Линклар

БМТ Амударёдан сув ичадиган давлатларни муросага чақирди


Амударё.

Амударё.

БМТ битта дарёдан сув ичаётган Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик келажакда минтақадаги тинчлик ва хавфсизликнинг гарови эканини айтмоқда.

БМТ атроф-муҳит дастури эълон қилган янги ҳисоботга кўра, Амударё юқори қисмида гидроэлектр лойиҳаларининг амалга оширилиши ва қуйи қисмида ирригация суви учун эҳтиёжнинг ошиши Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистонда “табиий ресурслар билан боғлиқ катта муаммоларга сабаб бўлмоқда.”

Ҳисоботда шунингдек, Амударёда сув оқимининг камайгани оқибатида Орол денгизи соҳилдан бир неча юз километр чекингани ва сув сатҳи даражаси 26 метрга тушиб кетгани қайд этилади.

Ўзбекистон қўшни Тожикистон ва Қирғизистонда гидроиншоотлар қурилишига қарши чиқиб келади. Айниқса, Тожикистондаги Роғун ГЭСи лойиҳаси Тошкент билан Душанбе ўртасидаги муносабатлар совушининг асосий сабаби, деб кўрилади.
XS
SM
MD
LG