Линклар

БМТ Дамашқдаги ҳужумларни қоралади


БМТ Хавфсизлик кенгаши душанба куни Дамашқда АҚШ ва Франция элчихоналарига қилинган ҳужумларни “кескин қоралади.”

Намойишчиларнинг дипломатик миссиялар биноларига ҳужум қилишига ўтган ҳафта АҚШ ва Франция элчиларининг аксил-ҳукумат намойишлар ўчоғи бўлиб қолаётган Ҳама шаҳрига боргани сабаб бўлди.
15 аъзодан иборат Хавфсизлик кенгаши қабул қилган баёнотда Сурия ҳукумати дипломатик ваколатхоналар ва уларнинг ходимларини ҳимоя қилишга чақирилди.

Бунга жавобан БМТдаги Сурия элчиси Дамашқ расмийлари элчихоналарни ҳимоя қилишга ҳаракат қилгани ва ҳужум иштирокчиларининг баъзилари жавобгарликка тортилишини таъкидлади.

Оқ уй матбуот вакили Жэй Карни АҚШ элчихонасига қилинган ҳужумни “номақбул”, дея атади.

- Ҳужумлар, яъни безориларнинг элчихонага бостириб кириши номақбулдир. Ва Сурия ҳукуматига ҳорижий элчихоналар, хусусан АҚШ элчихонаси хавфсизлигини таъминлаш, бутун жаҳондаги мезбон мамлакатлар масъулияти бўлгани каби, уларнинг ҳам зиммасида эканини аниқ-тиниқ билдирдик, деди Оқ уй вакили.
XS
SM
MD
LG