Линклар

Россия расмийлари якшанба куни Волга дарёсида рўй берган ҳалокат юзасидан жиноий иш қўзғади.

Кеча “Булгария” теполходи чўкиши оқибатида ҳалок бўлган юздан ошиқ одам хотирланди.

Эскирган ва керагидан ортиқ йўловчиларни олиб кетаётган кема якшанба куни чўкиб кетди. 200 дан ортиқ пассажирдан саксон нафари қутқариб олинди.

Расмийлар “Булгария” кемасида саёҳатни уюштирган турагентлик директори ва хавфсизлик масалалари бўйича мутасаддисини ҳибсга олиб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғади.

Шунингдек теплоход чўкаётган пайтда воқеа жойидан ўтиб кетаётиб, йўловчиларни қутқаришга ҳаракат қилмагани айтилаётган икки теплоход капитанига нисбатан ҳам жиноий ишлар қўзғатилди.
XS
SM
MD
LG