Линклар

Украина дунёнинг энг даҳшатли ядровий ҳалокати рўй берган Чернобил АЭСи реактори устига янги қопқоқ қуришга тайёрлигини айтмоқда.

Ташқи ишлар вазири Константин Гиршченко президент Виктор Януковичга саркофагни қуриш жорий йилда бошланиб, 2015 йилга қадар тугатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Лойиҳани бошқараётган Европа қайта қуриш ва тараққиёт банки матбуот вакили Антон Усов халқаро донорлар шу пайтгача 940 миллион АҚШ доллари миқдорида пул берганини маълум қилди. Лойиҳанинг умумий ҳажми 1,04 миллиард АҚШ долларга етиши тахмин қилинмоқда.

1986 йилдаги ҳалокатдан кейин Чернобилнинг шикастланган реакторига саркофаг кийгизилган эди. Лекин унда пайдо бўлган ёриқлар туфайли, янги қалпоқ қуришга эҳтиёж пайдо бўлган.
XS
SM
MD
LG