Линклар

Обама: Башар ал-Ассад легитимлигини йўқотди


Ассад ўз тарафдорлари билан учрашувда.

Ассад ўз тарафдорлари билан учрашувда.

АҚШ президенти Барак Обама CBS News агентлиги билан суҳбатда Сурия президенти Башар ал-Ассад мамлакатда демократия ўрнатишга лаëқатсизлиги боис “легитимлигини йўқотди” дея баëнот берди.

Бир кун аввал АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳам Башар ал-Ассад ислоҳотлар ўтказиш ҳақидаги ваъдалари устидан чиқишига ишонмаслигини айтиб, унинг легитимлигини йўқотгани ҳақида гапирган эди.

12 июл куни Вашингтон Дамашқдаги АҚШ ва Франция элчихоналари оломон ҳужумига учраган пайтда Сурия расмийлари чора кўрмагани юзасидан Дамашққа норозилик нотасини юборди.

БМТ хавфсизлик кенгаши ҳам АҚШ ва Франция элчихоналарига бўлган ҳужумни кескин қоралаб чиқди.

Вашингтон расмийларига кўра, АҚШ ва иттифоқчилари Сурия раҳбариятига янги санкциялар қўллаш йўлларини муҳокама қилмоқда.

Хабарларга кўра, март ойида президент Башар ал-Ассад режимига қарши намойишлар бошланганидан буён Сурияда 1400 га яқин норозилар ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG