Линклар

logo-print

Вали Карзай дафн маросимига минглаб одам келди


Аҳмад Вали Карзай қабри устида тиловат қилинмоқда.

Аҳмад Вали Карзай қабри устида тиловат қилинмоқда.

13 июл куни афғон президентининг укаси Аҳмад Вали Карзай Қандаҳорда дафн этилди.

Кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида ўтган дафн маросимида Ҳамид Карзайнинг ўзи ҳам иштирок қилди.

Қандаҳор вилоят кенгаши раиси бўлган Аҳмад Вали Карзай 12 июл куни Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида ўз тан қўриқчиси томонидан отиб ўлдирилган эди.

Афғонистон жанубидаги энг нуфузли ҳукумат вакилларидан бири ҳисобланган Аҳмад Вали Карзай номи коррупция билан боғлиқ жанжалларга ҳам аралашган эди.

АҚШ Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг укаси ўлдирилганини “кескин қоралашини” баён қилди.

Толибон ҳаракати қотиллик учун маъсулиятни ўз зиммасига олиб, уни “эришилган энг катта ютуқ”, дея атади.
XS
SM
MD
LG