Линклар

logo-print

Наманганда божхоначилар жазога тортилди


Наманган вилоят божхона бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари порахўрлик ва хизмат вазифасини суистеъмол қилишда айбланиб, узоқ йиллик қамоқ жазосига тортилди.

Бу ҳақда 11 июл куни “Ёшлар” телеканалининг “Жиноят ва жазо” эшиттириши орқали хабар қилинди.

Кўрсатувда айтилишича, Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи Умиджон Комилов бошчилигидаги жиноий гуруҳ 2005 йилдан 2010 йилгача Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётган товарларни божхона қайдидан ўтказмаслик эвазига савдогарлардан пора олиб келганлар.

Суд ҳукмига кўра, Умиджон Комилов 7,8 йилга, бошқарманинг ташқи иқтисодий фаолият бўлими раҳбари Камол Болтихонов эса 6,8 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
XS
SM
MD
LG