Линклар

Турк ширкатлари Туркманистонни судга берди


Ашхобод марказида яқинда қад ростлаган Конституция монументини ҳам турк ширкатлари бунëд қилди.

Ашхобод марказида яқинда қад ростлаган Конституция монументини ҳам турк ширкатлари бунëд қилди.

Туркиянинг 20 та қурилиш компанияси суд орқали Туркманистон ҳукуматидан бир миллиард АҚШ долларидан зиёд пул ундиришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Associated Pressга маълум қилган турк компанияларининг вакили Ирфан Дўлекка кўра, Туркманистон ҳукумати билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани учун турк фирмалари Сармоя бўйича можароларни ҳал қилиш халқаро марказига мурожаат қилишган.

Бир миллиард долларнинг турк фирмалари Туркманистонда бажарган қурилиш ишлари учун тўланмаган маблағ экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG