Линклар

logo-print
13 июл куни Лондонда Би-Би-Си радиосининг журналистлари Тожикистонда ҳибсга олинган ҳамкасблари Ўринбой Усмонни озод этиш талаби билан навбатдаги норозилик акцияси ўтказдилар.

Бу каби тадбирларлар Би-Би-Си раҳбарияти қарори билан Лондон марказида, радиоэшиттишлар бош қароргоҳи - Bush House биноси олдида ҳар чоршанба куни ўтказилмоқда.

Шунингдек, радио раҳбарияти баёнот чиқариб, Ўринбой Усмонни тезроқ озод қилишга чақирди.

Баёнотда Ўринбой Усмон озод қилиниб, номи оқланишига умид билдирилади.
XS
SM
MD
LG