Линклар

Каримов ёш футболчиларни Chevrolet билан сийлади


Ўзбекистон ўсмир футболчилари.

Ўзбекистон ўсмир футболчилари.

Президент Ислом Каримов футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоларига 13 та Chevrolet Spark автомобилини совға қилди.

Президент фармонига кўра, 13 ёш футболчи “Ўзбекистон мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони билан ҳам тақдирландилар.

Терма жамоа тренери Алексей Евстафеев ва жамоанинг катта тренери Аҳмаджон Мусаев Chevrolet Lacetti билан мукофотланди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 18 июн-10 июл кунлари Мексикада ўтказилган 17 ёшгача ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалигача чиқишга муваффақ бўлди.
XS
SM
MD
LG