Линклар

logo-print

Ассанжни экстрадиция қилиш қарори тўхтатилди


WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Лондон маҳкамаси олдида.

WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Лондон маҳкамаси олдида.

Британия суди WikiLeaks сайти асосчиси, жинсий тажоввузда айбланаётган Жулиан Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш қарорини тўхтатди. Лондонда Олий суд маҳкамасида Ассанжнинг адвокатлари ва Швеция прокурорларининг даъволари тинглангач шундай қарор қабул қилинди.

Феврал ойидаги судда Ассанжнинг Швецияга экстрадиция қилиниши тўғрисида ҳукм чиқарилган эди. WikiLeaks асосчиси декабр ойида Швеция сўровига кўра, икки аёлни зўрлаганлик айблови билан Британия полицияси томонидан қўлга олинган эди.

Ассанж ўзига қўйилаётган айбловларни сиёсий, дея атамоқда. Бу айбловлар WikiLeaks сайти минглаб АҚШ дипломатик ёзишмаларини эълон қилаётган пайтда илгари сурилган эди.
XS
SM
MD
LG