Линклар

Мисрда 600 полиция зобити ишдан ҳайдалди


Мисрда 600 нафарга яқин полиция зобити ишдан ҳайдалгани эълон қилинди. Бу қарор ҳақида ички ишлар вазири Мансур ал-Иссавий маълум қилди.

Мазкур қарор Қоҳира марказидаги Таҳрир майдонида давом этаётган норозилик иштирокчиларининг талабларини қондиришга қаратилган.

Намойишчилар полиция сафларидан ферал оийда собиқ презиеднт Ҳусни Муборакни ҳокимиятдан ағдарган намойишлар пайтида 900 га яқин одамнинг ўлдирилишига алоқадорларининг хайдалишини талаб қилмоқда.

Давлат матбуотига кўра, ҳайдалган полициячилардан 37 нафари намойишчиларни ўлдирганликда айбланмоқда. Ишдан олинганларнинг 505 нафари генерал ва 82 нафари полковникдир.
XS
SM
MD
LG