Линклар

logo-print

Исёнчилар Қаддафий билан музокара қилган эмас


Ливиялик исёнчилар етакчиси Маҳмуд Жабрил мухолифатчилар Муаммар Қаддафий режими билан шу пайтгача мулоқотга киришмаганини маълум қилди. Жабрил бу ҳақда Брюсселда НАТО ва Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашувда гапирди. Бундан аввал Франция ҳукумати Ливиядаги бўҳронга сиёсий ечим топилиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди.

Жабрил, шунингдек, Human Rights Watch ташкилотининг Қаддафийга қарши кучлар талон-тарож, уйларга ўт қўйиш ва фуқаролар ҳуқуқларини бузишда иштирок этаётганига оид айбловларини ҳам рад этди.

Айни пайтда, Қаддафийга содиқ кучлар пойтахт Триполига яқин Ал-Қавалиш қишлоғини исёнчилардан тортиб олгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG