Линклар

Афғонистонда беш француз аскари ўлдирлди


Франция Афғонистоннинг Каписа вилоятида НАТО сафида хизмат қилган беш француз аскари нобуд бўлганини тасдиқлади. Французларни худкуш ҳужумчи ўлдиргани айтилмоқда. Ҳужумда афғонистонлик бир неча фуқаро ҳам жароҳатланган.

Бу президент Николя Саркози Каписа вилоятидаги Францияга қарашли ҳарбий базага борганидан бир кун ўтиб француз ҳарбийларига қилинган икки ҳужумнинг бири экани айтилмоқда. Вилоятнинг Тағаб тумани полициясига кўра, кеча яна бир худкуш француз ҳарбий конвойи олдида ўзини портлабтиб юборган. Воқеада бир неча аскар ва маҳаллий фуқаролар жароҳатлангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG