Линклар

Туркман мухолифатчилари ватанга қайтишмоқчи


Туркман мухолифатчилари Нурмуҳаммед Ҳанамов ва Худойберди Ўрозов.

Туркман мухолифатчилари Нурмуҳаммед Ҳанамов ва Худойберди Ўрозов.

Муҳожиратдаги Туркманистон мухолифати етакчилари президент Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг мамлакатга қайтиб, келаси йилги президентлик сайловларида иштирок этиш таклифини қабул қилиш ниятини билдирди.

Туркманистон Республикачилар партияси раиси, Венада истқомат қилаётган Нурмуҳаммед Ханамов ва унинг сафдоши Худойберди Ўрозов ўзларига хавфсизлик кафолати берилса¸ мамлакатга қайтишга тайёрликларини баён қилишди.

Мухолифатчилар ўзларининг Туркманистон сиёсий ҳаётига қайтишлари мамлакатда демократик ўзгаришларга туртки бўлишига умид билдиришди.

Бу мамлакатнинг собиқ раҳбари Сапармурод Ниёзовдан қолган “ҳукуматнинг жорий тизимини ўзгартиришга уриниш деб ўйлаймиз”, дейилади мухолифатчилар баёнотида.

Ханамов ва Ўрозов 2002 йилда собиқ президент Ниёзовга нисбатан суиқасдда иштирок этганлик айби билан сиртдан қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
XS
SM
MD
LG