Линклар

Медиа магнат Руперт Мёрдок Британиядаги BSkyB пуллик телеканалини сотиб олиш режасидан воз кечди.

Бунга Мёрдокка қарашли газеталардан бири журналистлари телефонларни эшитгани билан боғлиқ жанжалдан кейин Британия парламенти унга босим ўтгазгани сабаб бўлди.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон кеча CNN каналига берган интервьюсида бу хабарни олқишлади.

- Менимча, бу тўғри қарор. Мен News International ширкати “News of the World” газетаси билан боғлиқ муаммони ҳал қилиб олиши кераклигини айтиб келаётгнан эдим. Шунинг учун бу нафақат ширкат учун, балки мамлакат учун ҳам тўғри қарордир. Лекин ҳозир мен буган эълон қилган полиция тергови ва жамоатчилик суриштируви билан боғлиқ ишга киришишимиз лозим.

Камерон чоршанба куни одамларнинг телефони бузилиб, эшитилгани билан боғлиқ жанжал суд томонидан тергов қилинишини эълон қилган эди. Бу жанжал туфайли Мёрдокка қарашли ва Британияда энг катта тираж билан чиқадиган “News of the World” газетасининг ёпилишига сабаб бўлди.

Айни пайтда жанжал Мёрдокнинг News Corp ширкати жойлашган Қўшма Штатларга ҳам кўчиши мумкин. Чоршанба куни АҚШ Сенатори Жон Рокфеллер медиа ширкат АҚШда ҳам қонунларни бузганига оид гап-сўзларни текширишга чақирди.
XS
SM
MD
LG