Линклар

Россия Эрон бўҳронини ҳал этиш йўлини таклиф этди


Россия Эроннинг ядровий дастурига оид бўҳрон қадамба-қадам ҳал этилиши лозим, дея баёнот берди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Теҳрон ҳар сафар Атом энергияси халқаро агентлиги кўтарган масала ёхуд хавотирга қониқарли жавоб берганда тақдирланиши, жумладан, унга нисбатан санкциялар тўхтатилиши лозим, дея таъкидлади.

Вашингтонда Лавровни қабул қилган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон россиялик ҳамкасби таклифига жавоб қайтармади, лекин Қўшма Штатлар Эронга нисбатан “ҳам босим ўтказиш, ҳам у билан мулоқот қилиш” ёндашувидан қайтмаганини таъкидлади.

Теҳрон Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия билан музокараларни тиклашга тайёрлиги, бироқ бундан аввал Эроннинг уранни бойитиш ҳуқуқи тан олиниши шартлигини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG