Линклар

logo-print

Наталья Эстемированинг ўлдирилганига 2 йил тўлди


Россиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Наталья Эстемированинг ўлдирилиши юзасидан ўтказилган мустақил текширув натижалари жиноят ишига тиркалишини талаб қилмоқда.

Мустақил текширув натижалари куни кеча президент Медведевга тақдим этилди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари фикрича, Эстемированинг ўлдирилишига куч ишлатар идоралар ходимларининг алоқаси борлигига оид версия терговчилар томонидан ўрганилмаган.

Айни пайтда бир қатор халқаро ташкилотлар Россия ҳукуматини Наталья Эстемированинг ўлдирилишини керакли даражада ўрганмаётганликда айблаяпти.

Москвадаги инсон ҳуқуқлари "Мемориал" марказининг ходими Наталья Эстемирова 2009 йилнинг 15 июлида Грозний шаҳрида ўғирлаб кетилган ва ўша куниёқ ўқ излари бўлган жасади топилган эди.
XS
SM
MD
LG