Линклар

Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳридаги масжидлардан бирида худкуш шахс амалга оширган портлашдан 4 киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди.

Нобуд бўлганлар орасида Қандаҳор шаҳар уламолар кенгаши раиси мавлавий Ҳикматиллоҳ Ҳикмат ҳам бор. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Воқеа президент Карзайнинг сешанба куни ўлдирилган укаси Аҳмад Вали Карзайнинг жанозаси ўқилаётган дамда содир бўлган.

Қандаҳор шаҳар кенгаши аъзоси, марҳум Вали Карзайнинг жанозасида иштирок этган ҳукумат аъзолари портлаш юз берганидан сўнг вертолётда воқеа жойидан олиб чиқиб кетилди.
XS
SM
MD
LG