Линклар

Ўзбекистонга 1,3 млн, Қозоғистонга 4,5 млн сайёҳ келди


Ғарблик сайëҳлар Ўзбекистондаги қадим обидаларни кўришга ишқибоз.

Ғарблик сайëҳлар Ўзбекистондаги қадим обидаларни кўришга ишқибоз.

2010 йили Ўзбекистонга саёҳат қилган 1,3 млн кишидан 410,5 нафари саёҳат агентликлари орқали уюшган турда келган хорижий сайёҳлардир.

Бу ҳақда хабар қилган 12 уз сайтига кўра, бу кўрсаткич 2009 йилги кўрсаткичдан 6,9 фоизга кўпдир.

Қиёслаш учун: Қозоғистон республикаси Спорт ва туризм вазирлигининг ўтган йилги хабарига қараганда, бу мамлакатга ҳар йили 4,5 млн хорижий сайёҳ келади.

Айтилишича, Ўзбекистон 1993 йили Жаҳон сайёҳлик ташкилотига аъзо бўлганидан буён бу соҳада 45 та мамлакат билан ҳукуматлараро, 44 та минтақавий ҳамда 17 та идоравий шартнома имзолаган.

Шу кунда мамлакатда 700 дан зиёд сайёҳлик ширкати, 270 дан зиёд меҳмонхона, сайёҳлик базалари ва кемпинглар ишлаб турибди.

Айни пайтда хорижий сайёҳларни мамлакатга жалб этишнинг барча ресурслари ишга солинмагани тўғрисида ўзбекистонлик мутахассислар Озодлик билан суҳбатларда билдирган эди.
XS
SM
MD
LG