Линклар

Белaрусда ўзбекистонлик амалдор қўлга олинди


Белaрус республикаси Ички ишлар вазирлигининг транспортдаги ички ишлар бошқармаси матбуот котибидан олинган маълумотга таяниб БелаПАН агентлигининг хабар қилишича, 12 июл куни Брест – Новосибирск йўналишидаги поездда кетаётган ўзбекистонлик Орша-Центральная станциясида қўлга олинган.

Айтилишича, қўлга олинган 42 яшар шахс Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан халқаро қидирувга берилган. Хабар мазмунига қараганда, қўлга олинган шахс собиқ давлат амалдори бўлиб, у хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда ҳамда порахўрликда гумон қилиниб қидирувга берилган.

Воқеага боғлиқ қўшимча тафсилотлар хабар қилинмади.
XS
SM
MD
LG