Линклар

BBC мухбири ҳибсдан озод қилинди


Ўз мухбири ҳимояси учун Би-би-си корпорацияси бир неча бор норозилик тадбири ўтказди.

Ўз мухбири ҳимояси учун Би-би-си корпорацияси бир неча бор норозилик тадбири ўтказди.

Хўжанд ҳибсхонасида бир ой сақланган Би-би-си мухбири шахсан президент Имомали Раҳмон буйруғи билан озодликка чиқарилди.

Бу ҳақда Озодликка Тожикистон Бош прокуратурасининг миллий хавфсизлик идораларида қонун ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Муҳаммаджон Хайруллоев маълум қилди.

- Президент: “Усмонов ҳибсдан озод қилсин”, деб буйруқ берди. Биз қарорини тайёрладик. Аммо Усмоновга нисбатан жиноят ишининг тўхтатилиши ёки бекор қилиниши борасида ҳозирча аниқ бир нарса дея олмаймиз, - деди Муҳаммаджон Хайруллоев.

Эслатиб ўтамиз, Би-би-си радиосининг Сўғд вилояти бўйича мухбири Ўринбой Усмонов шу йилнинг 13 июн куни дараксиз кетганидан бир кун ўтгач, “Ҳизб ут-Таҳрир”га аъзоликда гумонланиб, хавфсизлик ходимлари томонидан ҳибсга олингани маълум қилинганди.
XS
SM
MD
LG