Линклар

logo-print

Самарқандни кўришга орзумандлар кўп¸ аммо...


Самарқанд¸ Бухоро ва Хива дунëни таниган Ғарб сайëҳлари кўришни орзу қиладиган шаҳарлар рўйхатидадир¸ дейди британиялик саëҳат уюштирувчи.

Самарқанд¸ Бухоро ва Хива дунëни таниган Ғарб сайëҳлари кўришни орзу қиладиган шаҳарлар рўйхатидадир¸ дейди британиялик саëҳат уюштирувчи.

Қоғозбозлик¸ расмийларнинг таъмагирлиги ғарблик потенциал сайëҳни Ўзбекистонга боришдан чўчитмоқда.


Ўзбекистондаги расмий ахборот агентликларининг билдиришича¸ 2010 йил ичида Ўзбекистонга 1 миллион 300 минг хорижий сайëҳ сафар қилган ва бу рақам 2009 йилга нисбатан 6¸9 фоизга кўпдир. Ўзбекистонга келаëтган сайëҳларнинг 60 фоизга яқини европаликлар¸ қолганлари эса Узоқ ва Яқин Шарқ минтақаси¸ мусулмон давлатлари ва МДҲ да яшовчилардир¸ дейилади расмий статистикада.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга келаëтган хориж сайëҳлари оқимининг кучайганини мамлакатда сайëҳликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар маҳсули сифатида талқин этмоқда.

Бу рақамларни шарҳлаган Ўзбекистон парламенти депутати Гулжон Холмуротованинг www.12.uz интернет нашрига айтишича¸ “Ўзбекистон иқтисодининг барқарор ўсиб бораëтгани¸ мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сураëтгани” хориж сайëҳларини мамлакатга жалб қилаëтган асосий омиллардандир.

Аслидачи¸ хориж¸ хусусан европаликларни Ўзбекистонга саëҳат қилишга ундаëтган асл омиллар нима?

Gordon Stair 1975 йилдан бери дунëнинг деярли барча бурчагига сайëҳат уштириб келаëтган World Expeditions саëҳлик ширкатининг Лондон идораси хизматчиси. Гордон 10 йилдан бери ширкат Буюк ипак йўли¸ хусусан Ўзбекистон бўйлаб таклиф этиб келаëтган саëҳатларни уюштириш билан шуғулланади. Ўзи ҳам Ўзбекистонга сафар қилган.

Ўзбекистонга боришга иштиëқманд ғарбликлар сони кўпми-оз¸ деб сўраймиз Гордондан:

- Етарли. Ўзбекистонга борувчилар сони ҳеч қачон у қадар кўп бўлмаган. Ўзбекистон европаликлар боришга чанқоқ давлатлар рўйхатига кирмайди. Аммо бу мамлакатни кўришга ишқибозлар оз бўлса-да бор¸ дейди британиялик саëҳлик оператори.

Ўзбекистонга саëҳатнинг бу мамлакат мустақил бўлганидан 20 йил ўтиб ҳам Ғарб¸ хусусан Британияда у қадар оммавийлашмагани сабаблари ҳақида сўраймиз суҳбатдошимиздан.

- Кўпчилик Ўзбекистонни билмайди ҳам. Кўчага чиқиб одамлардан сўрасангиз¸ кўпчилик Ўзбекистон қаерда десангиз¸ жавоб бера олмаса керак. Бу мамлакат тилга тез-тез тушадиган юртлардан эмас. Ўзбекистонга боришга фақат дунëни айланиб чиққан¸ кўрмаганим шу Ўзбекистон қолди¸ дегувчилар қизиқади. Улар Ўзбекистон деган бугунги мамлакатни кўришдан кўра кўпроқ¸ Самарқанд¸ Бухоро ва Хива деган Буюк ипак йўлидаги қадим шаҳарларни кўришга иштиëқманд¸ дейди дунë бўйлаб фаолият юргизаëтган World Expeditions саëҳлик ширкатининг Лондон идораси хизматчиси Гордон Stair Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистонга келаëтган хорижий саëҳларнинг аксарини Франция¸ Германия¸ Австрия ва Япониядан келадиган пенсионерлар гуруҳи ташкил қилишини айтган Хивадаги "Малика" меҳмонхонаси ходими¸ 2010 йил¸ қолаверса жорий йилдаги сайëҳлар сонининг ҳали 2009 йилдаги даражага етмаганини айтади.

- Тўғрисини айтсак, менимча, бизларда 2009 да кўпроқ эди. Бизларда 72 ўринли 39та хона бор. Сезон пайти тўламиз. Ҳозир сезон пайти эмас. Сезон март ойининг 20 ларидан ëки апрел бошидан то июн ойининг бошигача. Икки ой яхши сезон бўлади. Кейинги сезон августнинг ўрталаридан октябрнинг охиригача. Унда меҳмонхоналаримиз тўлиқ бўлади. Чет эллик турфирмалар климатга эътибор беришади-да. Бу йил ҳам камроқ. Жаҳон кризисику биласиз. Европа ҳам қийналаяпти, бошқа давлатлар ҳам. Кризиснинг оқибатида барибир¸ дейди аксар хориж сайëҳлик ширкатлари йўриқномаларида тавсия қилинадиган "Малика" меҳмонхонаси ходими.

“Ўзбекистонда саëҳлик учун муҳим инфратузилма яхши ривожланмаган¸ санитария-гигиена шароитлари Европаникидан анча орқада бўлса-да¸ бизнинг ширкат орқали Самарқанд¸ Бухоро ва Хивадаги гўзал тарихий обидаларни бориб кўрганлар ўз саëҳатларидан хурсанд бўлиб қайтишади”¸ дейди Озодлик билан суҳбатда одатда ўз мижозларини "Малика" каби ўзбекча услубда қурилган кичик хусусий меҳмонхоналарга йўллайдиган World Expeditions ширкати хизматчиси Gordon Stair.

Jim Eagles World Expeditions ширкати орқали Ўзбекистонга борган ғарблик сайëҳ ва журналист. Буюк Ипак йўли бўйлаб саëҳатининг кулминацияси Самарқандни кўриш бўлганини айтган бу сайëҳ Ўзбекистонга сафари ҳақида қатор мақолалар ëзиб келмоқда.

“Ўзбекистонга биринчи марта келаяпсизми? дея қисқа савол берди менга Тошкент аэропортидаги божхона хизматчиси. “Мен билан юринг.”
Булар мунча хушмуомала экан¸ дейишга улгурмай¸ ўзимни кичкинагина хонадa учта форма кийган бақувват ўзбек орасида кўрдим – улар менинг пулимнинг рангини кўришмоқчи экан.

Ўзбекистон валютани назорат қилишга муккасидан кетган мамлакат – сабабини Худо билади, холос. Ўзларининг пули мамлакат ташқарисида бир пулга қиммат бўлгани учунми¸ бу ерга кирганлар ëнида бор нақд пули ҳақида декларация тўлдириши керак. Бу ердан кетар экансиз¸ аэропортда кириш визаси копиясидан бошлаб¸ қайси жойга қачон борганингиз ҳақида қоғоз тўлдиришингиз керак(ҳар бир меҳмонхона бу ерда фалон куни турди¸ деган тасдиқнома берганига қарамай!)

Расмийларнинг назоратга ўчлигига қарамай¸ Ўзбекистон дўстона одамлар ва ҳайратга лойиқ обидаларга бой ажойиб юрт . Мен бу юртга яна қайтишни хоҳлайман”¸ деб ëзади Jim Eagles ўз мақолаларидан бирида.

Бу мақола остида шарҳ қолдирганлардан бири Ўзбекистонга ўз саëҳатини хулосалар экан:

“Ўзбекистонга сафар давомида Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Хива бўйлаб саëҳат қилдим ва айниқса¸ кейинги уч шаҳарда кутганимдан-да гўзалроқ жойларни кўрдим. Гарчи мен ҳам Jim тасвирлаган каби очкўз ва порахўр расмийларга учраган бўлсам-да¸ Ўзбекистон халқини ниҳоятда хушмуомала ва меҳмондўст деб топдим. Бу расмийлар Ўзбекистон бўйлаб кўрганим ҳайратланарлик гўзаллик ва ниҳоятда илиқ муомалага солиштирганда арзимас кўнгилхиралик бўлди¸ холос”¸ деб шарҳ қолдирган Ўзбекистонга борган янги зеландиялик саëҳлардан бири.

Самарқанд¸ Бухоро ва Хива қадим Шарқнинг афсонавий гўзал шаҳарлари сифатида ғарблик саëҳатчи орзу қиладиган рўйхатга киритилган бўлса-да¸ Ўзбекистон ҳукуматининг бу соҳани тубдан ислоҳ қилмаëтгани саëҳлар оқими кучайишига ғов бўлмоқда¸ дейди Gordon Stair.

- Ўзбекистонга кириш визаси асосий тўсиқлардан бири. Виза олишнинг чўзилиши¸ виза олиш учун махсус хат жўнатишлару олишлар турган битгани бош оғриқ ва бемаъниликдир. Биласиз¸ ғарбликлар дунëнинг аксар давлатига истаган пайти визасиз саëҳат қила олади. Улар кўпинча сўнг дақиқада "кетдик у ерга¸ кетдик бу ерга" деб¸ қарор берадию¸ шундоқ самолëтга чиқади-кетади. Ўзбек визасини олиш учун ҳафталаб кутишлар¸ бу визанинг қимматлиги¸ ҳар хил қоғозбозликлар қулайликка ўрганган ғарбликларни Ўзбекистонга сафар қилиш шаштидан қайтарадиган омиллардир¸ дейди Gordon Stair.

Суҳбат баҳонасида Британия сайëҳлик ширкати мутахассиси Ўзбекистон ҳукуматига ўз тавсиясини беради:

- Сайëҳатни осонлаштиринг¸ кириш-чиқишни соддалаштиринг. Гидларни яхшилаб трейнингдан ўтказинг¸ сайëҳлик инфратузилмасидагиларни олинадиган пулга яраша хизмат кўрсатишга ўргатинг¸ маҳаллий транспорт воситалари¸ айниқса шаҳарлараро парвозларни арзонлаштиринг. Бу борада сайëҳнинг илк ва сўнгги тасаввурини шакллантирувчи аэропорт хизматчиларини алоҳида трейнингдан ўтказиш муҳимдир¸ дейди World Expeditions ширкатининг Лондон идораси хизматчиси Gordon Stair.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG