Линклар

Жанубий Судан БМТга қабул қилинди


БМТ Бош Ассамблеяси Жанубий Суданни ташкилотнинг 193 аъзоси сифатида қабул қилди. Ассамблеяда мазкур масаланинг овозга қўйилишига ўтган шанба куни Африка мамлакати Судандан ўз мустақиллигини эълон қилгани сабаб бўлди.

Жанубий Судан 2005 йилда имзоланган ва Суданнинг шимолий ва жанубий минтақалари ўртасида 20 йиллик урушга нуқта қўйган келишувга биноан жорий йил январ ойида мустақиллик масаласини референдумга чиқарган эди.

Судан 1956 йилда мустақилликка эришган, лекин унинг асосан араб мусулмонлари истиқомат қиладиган шимолий қисми билан насроний ёхуд маҳаллий динларга сиғинадиган жануби ўртасида можаро давом этиб келган эди.

Жаунбий Суданда 7 мингга яқин БМТ тинчликпарвар кучларининг қолиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG