Линклар

logo-print

Туркияда курд жанггарилари 15 аскарни ўлдирди


Туркия жануби-шарқида курд жанггарилари билан тўқнашувда ҳукуматнинг 13 аксари ҳалок бўлиб, етти нафари жароҳатлангани айтилмоқда.

Туркия ҳарбийларига кўра, Силван шаҳарчасида рўй берган отишмада етти жанггари ҳам ўлдирилган. Бу Курд Ишчилар партияси (ПКК) феврал ойида сулҳни тугатганидан бери энг йирик тўқнашув бўлди.

ПКК жанггарилари 1984 йилдан бери Туркия жануби-шарқида мухторият талаб қилиб, қуролли қаршилик кўрсатиб келади. Ўшандан бери ўн минглаб одам ҳалок бўлган.

Май ойида ПККнинг қамоқдаги етакчиси Абдуллоҳ Ўжалан агар Туркия можарони тугатиш бўйича музокара қилишдан бош тортса, курдлар 15 июлгача “катта уруш” бошлашидан огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG