Линклар

logo-print

Путин: Хасислик "Булгария" ҳалокатига сабаб бўлди


Россия Бош вазири Владимир Путин Волга дарёсида 113 киши қурбон бўлган теплоход ҳалокатига “маъсулиятсизлик ва хасислик” сабаб бўлган дея таъкидлади. Путин бу ҳақда Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида ҳукумат мулозимлари билан учрашувда гапирди.

Расмийларга кўра, якшанба куни Волглада чўкиб кетган “Булгария” кемасида ҳалок бўлган деб ҳисобланаётган йўловчилардан 20 кишининг жасади топилганича йўқ.

Керагидан ортиқча йўловчиларни олиб кетаётган кема ҳалокати юзасидан жиноий иш очилган.
XS
SM
MD
LG