Линклар

Афғонистонда фуқаролар орасида талафотлар кўпайди


БМТнинг маълум қилишича, Афғонистонда жорий йилнинг биринчи ярмида тинч фуқаролар орасида талафотлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга ошган. Уларнинг аксар қисми Толибон ҳаракати томонидан амалга оширилган зўравонликлар қурбони бўлган.

БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш миссияси маълумотларига кўра, жорий йилда тинч фуқаролар орасидаги ўлимларнинг 80 фоизи учун жанггарилар масъулдир.

БМТ шунингдек, жорий йилда НАТО ҳужумлари тинч фуқаролар орасидаги талафотларнинг 14 фоизига сабаб бўлганини қайд этди.
XS
SM
MD
LG