Линклар

logo-print

Худкуш Қандаҳордаги масжидда ўзини портлатди


Афғонистон расмийларининг маълум қилишича, Қандаҳор шаҳридаги масжидлардан бирида президент Ҳамид Карзайнинг ўлдирилган укаси ҳаққига фотиҳа маросими пайтида худкуш шахс ўзини портлатиб юборган.

Қандаҳор вилоят ҳокими Тўрияли Весанинг айтишича, ҳужумда камида тўрт киши, жумладан масжид имоми, Қандаҳор мадрасаси бош мударриси Муалави Ҳикматуллоҳ Ҳикмат ҳалок бўлган.

- Фотиҳа ўқилаётган пайтда кичик портлаш рўй берди. Бу Ислом ҳамда паштунлар ва қандаҳорликлар маданиятига тўғри келмайди. Оқибатда жамоатимиз бош уламоси, бир ўспирин бола ва яна бир маҳаллий йигит шаҳид кетдилар. Ўн беш киши тан жароҳати олди, деди вилоят ҳокими.

Фотиҳа маросимида қатнашган Афғонистон ҳукуматининг бир неча вакилидан ҳеч бирига зиён етмагани айтилмоқда.

Прездент Карзайнинг укаси, Қандаҳор вилоят кенгашининг раиси бўлган Аҳмад Вали Карзай сешанба куни ўз тансоқчис томонидан отиб ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG