Линклар

Эстемировани ўлдирганликда айбланганлар қотилликка алоқаси бўлмаслиги мумкин


Наталья Эстемирова 2009 йил 15 июлида ўлдирилган эди.

Наталья Эстемирова 2009 йил 15 июлида ўлдирилган эди.

Россиядаги Мемориал инсон ҳуқуқлари маркази ўз ходими Наталья Эстемировани ўлдирганликда айбланган ака-укадан олинган ДНК намуналари уларнинг қотилликка алоқаси йўқлигини кўрсатди, демоқда.

Чеченистонда иносн ҳуқуқлари бузилишига оид далилларни тўплаш билан шуғулланган Н. Эстемирова 2009 йилда Грозний шаҳрида ўғирлаб кетилгач, жасади, бир нечта ўқ излари билан, қўшни республикада топилган эди.

Россиялик терговчилар ҳуқуқ фаолини иcломий жанггари гуруҳ аъзолари бўлган ака-ука Башаевлар ўлдирганини айтиб келади.

Уларнинг бири қотилликдан кейин хавфсизлик ходимлари томонидан отиб ўлдирилган. Яна бири Анзор Башаев мамлакатни тарк этиб, Франциядан сиёсий бошпана олишга муваффақ бўлган.

Кеча Мемориал ташкилоти Анзор Башаевдан ДНК намунасини олганини маълум қилди. ДНК Эстемирова кийимида топилган тер ва ёғ намуналарига тўғри келмаган.
XS
SM
MD
LG