Линклар

logo-print

АЭХА Сурия яширин ядровий дастурга эга демоқда


Атом энергияси халқаро агентлиги БМТ Хавфсизлик кенгашига Сурияда ядровий ишлар олиб борилаётганига оид гумонлар келтирилган ҳиобсотни тақдим қилди.

Агентлик июн ойида Сурия хусусида кенгашга ҳисобот топширишга қарор қилган эди. АЭХА Сурияни 2007 йилда Исроил бомбардимон қилган Даир Ал-Зур иншооти бўйича ҳамкорликдан бош тортаётганликда танқид қилди.

Ғарб дипломатларига кўра, ёпиқ эшиклар ортида ўтган мажлисда АЭХА вакили Невил Уайтинг Сурияда махфий ядровий иншоот борлигига аниқ ишора қилган.

Британия элчиси Марк Лиал Грант журналистлар билан мулоқоти чоғида “Уайтинг ҳисоботидан Даир Ал-Зурда Суриянинг яширин ядровий заводи бор, деган ягона хулоса қилиш мумкин”, дея таъкидлади.

Дамашқ иттифоқчилари бўлган Россия ва Хитой иншоот йўқ қилинган бўлса, кенгашни бу ишларга аралаштиришнинг нима кераги бор, қабилида баёнот беришди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сьюзан Райс Дамашқ учун “ўз ядровий дастурига оид муаммони ҳал этишнинг энг тўғри йўли АЭХА билан иложи борича тезроқ ижобий ҳамкорликни ўрнатишдир”, дея баён қилди.

Исроил ҳарбий учқичлари 2007 йилнинг 9 сентябрида Даир Ал-Зурдаги иншоотни бомбардимон қилган эди.
XS
SM
MD
LG