Линклар

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Би-Би-Си мухбири Ўринбой Усмонов ҳибсдан озод этилганини олқишлади.

Кеча Тожикистон расмийлари июн ойида, тақиқланган исломий гуруҳга аъзоликда айбланиб, ҳибсга олинган Ўринбой Усмоновни гаров эвазига қамоқдан чиқарди. Лекин Тожикистон Бош прокурори Шерхон Салимзода журналистга нисбатан тергов давом этиши ва унинг ҳаракати чекланишини таъкидлади.

Маркази Нью Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ўринбой Усмонов “яқинлари олдига қайтганидан мамнуният бидириб”, Тожикистон расмийларини журналистга нисбатан айбловларни ва сафар қилиш чекловини олиб ташлашга чақирди.

Усмонов Ҳизб ут-Таҳрир гуруҳига алоқадорликда айбланиб, 15 июнда ҳибсга олинган эди. Журналист ҳамкасблари унинг мазкур гуруҳ билан мулоқоти касбий фаолияти билан боғлиқ бўлганини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG