Линклар

АҚШ Федерал тергов бюроси Руперт Мёрдокнинг News Corporation ширкати 11 сентябр қурбонлари телефонларига оид ёзувларни ноқонуний тарзда қўлга киритишга урингани тўғрисидаги айбловлар юзасидан тергов бошлади.

Душанба куни Британия матбуотида медиа магнтага қарашли “News of the World” газетаси журналистлари Нью Йорк полицияси зобитига террор ҳуружи қурбонларининг шахсий телефонларига оид ёзувлар эвазига пул таклиф қилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

“News of the World” журналистлари Британияда минглаб одамлар, жумладан болалари ўлдирилган оилалар ва Афғонистонда ҳалок бўлган аскарлари яқинларига қарашли телефонларни эшитишни йўлга қўйгани ҳақидаги айбловлар боис газета ўтган ҳафта ёпилган эди.

Кеча Британия парламенти босимларига ён берган Мёрдок ва унинг ўғли мазкур масала юзасидан суриштирув ўтказаётган парламент комиссияси олдида келаси ҳафта кўрсатма беришга розилик берди.

Шунигдек, кеча Скотланд Ярд мазкур тергов доирасида еттинчи шаҳсни ҳибсга олганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG