Линклар

Давлат котиби Ҳиллари Клинтон АҚШ Курд ишчилар партиясининг хуружларига қарши Туркия билан елкама-елка туришини айтди.

Клинтоннинг бу баёноти Туркияда курд жангчилари 13 турк аскарини ўлдиргани, 7 нафарини жароҳатлаганидан сўнг янгради.

Туркия ҳарбийларига кўра, Силван шаҳарчасида рўй берган отишмада етти жанггари ҳам ўлдирилган.

Бу Курд Ишчилар партияси феврал ойида сулҳ битимини тўхтатганидан бери содир бўлган энг йирик тўқнашув бўлди.

Курд жанггарилари 1984 йилдан бери Туркия жануби-шарқида мухторият талаб қилиб, қуролли қаршилик кўрсатиб келмоқда.

Ўшандан бери ўн мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG