Линклар

logo-print
НАТО раҳбарияти Афғонистонда пайшанба куни ўтказилган ҳарбий амалиёт чоғида тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилганига оид даъволар юзасидан суриштирув ўтказишини билдирди.

Афғонистон расмийлари Хост вилоятида Ал-Қойдага алоқадорликда айбланган Ҳаққоний етакчилигидаги гуруҳга қарши амалиёт чоғида 6 киши, жумладан, бир ўқитувчи ва 11 ёшли қизалоқ ўлдирилганини айтган эди.

Шундан сўнг бу вилоятда минглаб аҳоли ўлган ҳамюртлари жасадини кўтариб, намойишлар ўтказган ва маҳаллий расмийлар иш ташлашини айтган эди.

НАТО аввалига фақат бир фуқаро ўлдирилганини тан олди.

Бу баёнотдан қониқмаган президент Карзай ўз расмийларига алоҳида тергов юритишни топширди ва шундан сўнг НАТО ҳам алоҳида суриштирув ўтказиш баёноти билан чиқиш қилди.
XS
SM
MD
LG