Линклар

АҚШнинг Аёллар масалалари бўйича махсус вакили Тошкентга борди


Afghanistan - US Ambassador-at-large for Global Women's Issues Melanne Verveer addresses media during a visit to Afghanistan at the US embassy in Kabul, 26Jun2009

Afghanistan - US Ambassador-at-large for Global Women's Issues Melanne Verveer addresses media during a visit to Afghanistan at the US embassy in Kabul, 26Jun2009

АҚШнинг Халқаро аёллар масалалари билан шуғулланувчи махсус вакили Меланни Вервир Ўзбекистонга борди.

Вервир 18-20 июл кунлари АҚШ молиявий кўмагида Бишкекда ўтадиган Марказий Осиё ва Афғонистон аёллари иқтисодий форумига раҳбарлик қилади.

"Америка овози" радиоси берган хабарга кўра, шу кунларда Тошкентда бўлган АҚШ элчиси Ўзбекистон расмийлари ҳамда нодавлат ташкилотлари вакиллари билан учрашади.

АҚШнинг ташқи сиёсатига оид бундай лавозимни икки йил муқаддам президент Барак Обама таъсис этган эди.

Бу лавозимга тайинланган Меланни Вервир 1992-2000 йилларда АҚШга етакчилик қилган президент Билл Клинтоннинг рафиқаси маъмуриятини бошқарган.

Вервир Ўзбекистонга илк бор 1997 йилда Ҳиллари Клинтон билан борган эди.

Икки кун давом этадиган бу галги сафари давомида Вевирнинг АҚШ ва Ўзбекистон аёллари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш бўйича музокаралар олиб бориши, шунингдек, парламент вакиллари билан учрашиши режалаштирилган.

Мелани Вервир сафари давомида Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти вакиллари ва фаол аёллар билан учрашувларга ҳам ният билдирган.

Ўзбекистонга сафари якунланганидан сўнг АҚШ мулозими Бишкекдаги аёллар иқтисодий симпозиумига боради.
XS
SM
MD
LG