Линклар

Тележурналист Малоҳат Эшонқулова очликни тўхтатди


Uzbekistan - uzbek journalist Malohat Eshonqulova

Uzbekistan - uzbek journalist Malohat Eshonqulova

19 кун очликни давом эттирган Малоҳат Эшонқулова соғлиги оғирлашгани боис акцияни тўхтатишга қарор қилганини айтди.

- Эрталаб қон туфладим. Шундан қўрқиб кетдим ва очликни тўхтатдим,- деди журналист Малоҳат Эшонқулова.

Журналистга кўра, очликни тўхтатишига соғлиги ёмонлашгани биринчи сабаб бўлса, иккинчиси сабаб оғир ҳолатда шифохонага ётқизилган қайинонасининг комага тушганидир.

Гарчи 19 кунлик очлик акцияси талаби қондирилмаган, яъни бу журналистга Ўзбекистон президенти билан учрашиш имкони берилмаган бўлса-да, Малоҳат Эшонқулова мақсадидан қайтмаслиги ва яна янги баёнот билан чиқишини айтмоқда.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Ёшлар" телеканалида ишлаб келган журналистлар Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловалар ўтган йили декабр ойида телевидениедаги қонунбузарликларга чек қўйилишини талаб қилган эди.

Бу талаби ортидан ишдан бўшатилганидан сўнг эса ишга қайта тикланишини талаб қилиб судга мурожаат қилган, суд даъвни қондирмаганидан сўнг бундан арз қилиб, президент билан учрашувни талаб қилган журналистлар 27 июн куни очлик акциясини бошлаган эди.

Саодат Омонова очликнинг 16 кунида соғлиги оғирлашгани боис мажбуран очликни тўхтатган эди.

Очлик акцияси Ўзбекистон ҳукумати томонидан инобатга олинмаганига қарамай журналистлар ўз ҳақлари тикланиши йўлида курашни давом эттиришини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG