Линклар

Демонополизация ва рақобатни ривожлантириш қўмитасига раҳбар тайинланди


Ўзбекистон президенти Демонополизация ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб, Умар Турдиевни тайинлади.

Турдиев 2010 йилнинг апрел ойидан буён ушбу идорада раиснинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Регнум агентлиги хабарига кўра, қўмитанинг ишдан олинган раҳбари Жаҳонгир Исмоилов Олий ва Ўрта махсус таълим вазирига биринчи ўринбосар, Ўрта-махсус ва касб-ҳунар таълими марказига эса раҳбар этиб тайинланган.

Ушбу марказга 5 ой муқаддам раҳбар қилиб тайинланган 48 ёшли физика-математика фанлари доктори, 150дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи бўлган профессор Улуғбек Тошкенбоев эса ишдан олинган.

Буни хабар қилган Регнум агентлиги Тошкенбоевнинг ишдан олиниши сабабларини келтирмаган.
XS
SM
MD
LG