Линклар

15 июл куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман суди Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати ходимини суд қилди.

Элчихона ходими Леонид Кудрявцев Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 201 моддаси, 1 бандига мувофиқ йиғилишлар, митинглар ва намойишлар ўтказиш тартибини бузганликда айбдор топилиб, энг кам иш ҳақининг 80 баробари миқдоридаги жаримага тортилди.

Хабарларга кўра, Буюк Британия элчихонаси ходимига нисбатан жиноят иши икки маҳаллий ҳуқуқ фаоли - Константин Степанов ва Олга Красновалари аризасига биноан қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG